АсосийJamiyat

Тошкентда Art&Fashion Week 2016 ҳафталиги бўлиб ўтади

10-15 март кунлари Тошкентда Ёшлар ижод саройида Art&Fashion Week 2016 санъат ҳафталиги ўтказилади.

Ҳафталикнинг асосий мақсади миллий ва замонавий модани ривожлантириш, ёш дизайнерлар ва мато ишлаб чиқариш, заргарлик санъати билан шуғулланувчи  ижодий сулолаларни қўллаб-қувватлашдан иборатдир.

Art&Fashion Week 2016 дастурига мода ва санъат кўргазмаси, маҳоратли дизайнерлар ва стилистлардан маҳорат дарслари, Ўзбекистоннинг ёш модельерлари яратган либослар намойиши, Мухторхон Исахоновнинг кўргазмаси ва бошқа тадбирлар киритилган, деб ёзади Uz24 нашри.

Санъат ҳафталигини Миллий либослар фестивали дефилеси ҳамда гала-концерт якунлаб беради. Фаол иштирокчилар тақдирланади.

 

    Бошқа янгиликлар