АсосийSUG'DIYONA

“Оскар” тақдимот маросимидаги энг дидли кийинган жуфтликлар(Фото)

АҚШ киноакадемиясининг 88- “Оскар” тақдимот маросими ҳам ўз ниҳоясига етди. Бу галги тақдимот маросимидаги ҳаяжонли онларни аксарият юлдузлари ўз жуфтлари билан баҳам кўришни маъқул кўришди. Қуйида маросимда дидли либослари билан кўзга ташланган жуфтликларни санаб ўтамиз.

“Оскар”даги энг гўзал жуфтлик номига Наоми Уотс ва Лив Шрайбер даъвогарлик қилмоқда. Актриса ва унинг севгилиси тақдимот маросимидаги энг ёрқин образда намоён бўлган жуфтликлар сирасига киритилди.

Голливуднинг таниқли актёри Мэтт Деймон ҳам жуда кам ҳолларда рафиқасисиз юради. Қора смокинг ва қизил кўйлак-ажойиб мутаносиблик. Мазкур жуфтлик ҳам тақдимот маросимига ташриф буюрганларда ўзгача таассурот қолдирди.

Шунга ўхшаш ранглар уйғунлигини Оливия Манн ва унинг севгилиси,футболчи Аарон Рожерс ҳам маъқул кўрди. 

“Оскар”нинг энг романтик жуфтлиги шубҳасиз, Леди Гага ва Тейлор Кинни жуфтлиги бўлди. 

Бўлажак ота-оналар Жон Леженд ва Крисси Тейген ҳам тақдимот маросимида бир зумга ҳам бир-биридан ажралмади. Қўшиқчи рафиқасини авайлаб, унинг кўйлагини тўғирлаб қўйди. 

Жулианна Мур одатда бундай кечаларга ёлғиз ўзи ташриф буюрар эди. Аммо бу сафар у ҳам турмуш ўртоғи Барт Фрейндлих билан келди ва йиғилганларда яхши таассурот қолдирди.

Тақдимот маросимига яна бир юлдузли жуфтлик-Саша Барон Коэн ва унинг рафиқаси Айла Фишер ҳам кўрк берди. Коэн ўз рафиқасига ўта эътиборлилиги билан эсда қолди.

 

“Оскар” тақдимот маросимининг бошқа номзодлари Эдди Редмейн, Марк Руффало, Том Харди, Кристиан Бейл ва Сильвестр Сталлоне ҳам кечага ўз рафиқалари билан ташриф буюрди.

Манба: elle.ru

    Бошқа янгиликлар