АсосийDunyo

“Ислом Давлати” террорчилар гуруҳида аёллар батальони пайдо бўлди

“Ислом Давлати” гуруҳи раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий гуруҳ таркибида аёллар батальони ташкил этилгани, унинг раҳбари этиб, террорчи аёл Нада ал-Катаний тайинлангани ҳақида маълумот берди, дея хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Аёллар батальони Суриянинг шимоли-жанубида жойлашган Эл-Хасака шаҳрида жойлашган. 

Нада ал-Катаний ўзининг “кучли феъл-атвори” билан бошқалардан ажралиб туради. У 2013 йилда “Ислом Давлати” гуруҳига келиб қўшилган ва бошқа аёлларни ҳам гуруҳга киришга даъват этган. У ҳудкуш-террорчи бўлиш нияти борлигини билдирган.

    Бошқа янгиликлар