Америкалик актриса Кейт Уинслет ҳамкасби ва яқин дўсти Леонардо ДиКаприо “Оскар” тақдимот маросимида миннатдорчилик нутқи сўзлаётган пайтда хурсандчилигидан йиғлаб юборди. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар бермоқда.
Бугун “Титаник” юлдузи ДиКаприо “Омон қолган” фильми учун узоқ кутилган “Оскар” мукофотини қўлга киритди.
Америка киноакадемиясининг “Оскар” 88-тақдимот маросими Лос-Анжелес шаҳридаги “Долби” театрида бўлиб ўтди.






