Италиянинг “Наполи” клуби президенти Аурелио Де Лаурентис жамоа ҳужумчиси Гонсало Игуаинни семириб кетганликда айблади.
“Игуаин” ортиқча вазнини йўқотиши керак. У жуда оғир югурмоқда. Назаримда, унинг чўнтагида ғишт бордек. Гонсало озиши ва аввалги спорт формасини қайтариши керак бўлади. Шунингдек, ҳужумчи голлар уриши лозим, — дейди Аурелио Де Лаурентис.
Аввалроқ, “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз вазнини йўқотиш ва тезроқ югуриш мақсадида махсус парҳез тутаётгани ҳақида хабар бергандик.





