АсосийDunyo

Норвегия ва Швеция муҳожирлардан қутулиш пайига тушди

Швеция катта муаммолар гирдобида қолди. 

Охирги ўн икки ой мобайнида мамлакат 160 мингдан ортиқ муҳожирни қабул қилган, деб хабар берди “Vestifinance.ru” нашри. 

Германиянинг ўтган ойдаги ҳисоботига кўра, араб ва шимолий африкалик муҳожирлар Кельн шаҳри марказида аёлларга ҳужум қилган. Худди шундай воқеа ўтган йили Стокгольмда август ойида ўтказилган ёшлар фестивали кунларида ҳам рўй берган эди. Сомалилик муҳожир 22 ёшли ишчини куппа-кундузи пичоқлаб, тан жароҳати етказган. Марокколик муҳожирларнинг болалари аёлларни қўрқитиб, босқинчилик қилишган. 

Жорий йилда Швеция 80 мингдан ортиқ қочоқларни мамлакат ҳудудидан чиқариб юборишни режалаштирган. Норвегияда эса қочоқларни чегаранинг ўзида бошпана билан таъминлаш ҳақидаги қонун лойиҳаси тайёрланмоқда. Аммо Норвегия адвокатлар ассосиацияси бу инсон хуқуқларини поймол қилиш деб бонг урмоқда.

    Бошқа янгиликлар