Непал ғарбида самолёт ҳалокатга учраган жойдан 19 кишининг жасади топилди, деб хабар беради “Вести” нашри.
Ҳалок бўлганларни қидириш операцияси кеча кечқурун ноқулай об-ҳаво шароити туфайли тўхтатилган эди. Авиаҳалокат оқибатида самолёт бортида бўлганларнинг барчаси ҳалок бўлган.
Tara Air авиакомпаниясига тегишли самолёт 24 февраль куни ҳалокатга учраган эди. У Покхарадан Жомс шаҳрига парвозни амалга ошираётган эди.
Авиаҳалокатдан бироз муддат ўтгач, самолёт қолдиқлари топилгани ҳақида хабар берилган эди.





