Хонанда Озода Саидзоданинг янги имижи нафақат мухлислар, балки шоу-бизнес вакиллари учун ҳам кутилмаган янгилик бўлди.
Хонанданинг янги кўриниши ижтимоий тармоқларда ҳам кенг муҳокама қилинди. Хонанда имижининг бу даражада ўзгартирилиши сабабларига Daryo.uz нашри ойдинлик киритди.
— Тўғрисини айтадиган бўлсам, имижимнинг ўзгариши сабаби саломатлигим билан боғлиқ. Бу одамлар айтиб юрган даражада, «Озода оғир касал экан», деган миш-мишлар даражасидаги касалликдан эмас. Жарроҳликдан сўнг соч тўкилиш ҳолатлари бўлиб турар экан. Сочим рангининг ўзгариши айнан имидж учун қилинмаган. Ҳолатдан келиб чиқиб, вазиятга тўғри ёндашиб шундай имидж ўйладик. Бу одамларни ўзимга қаратиш ёки шунга ўхшаш фикрлардан келиб чиқиб қилинган иш эмас. Санъаткор мухлисларнинг эътибори марказида юради. Шу сабабдан, ўта замонавийлик ҳам ёки замондан орқада қолиш ҳам ярашмайди. Миллийлигимиз, ўзбекчилигимиздан келиб чиққан ҳолда иш тутиш мақсадга мувофиқдир.





