АсосийSport

Тарасовнинг рафиқаси Путиннинг сурати намойишини мамлакатга бўлган муҳаббат намунаси деб атади

“Локомотив” футбол жамоасининг футболчиси Дмитрий Тарасовнинг хотини, телебошловчи Ольга Бузова Россия президенти Путиннинг расми туширилган футболка кийганлиги учун жазоланган турмуш ўртоғини қўллаб-қувватлади, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

“Биз Дима билан бир-биримизни ҳар қандай вазиятда ҳам тушунишга, қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламиз. Мен унинг бу ватанпарварлик ҳаракатида ҳеч қандай ҳақоратомуз ҳолатни кўрмадим. У шу тариқа ўз ватанига, президентига бўлган муҳаббатини намойиш этган”, — деди Бузова.

18 февраль куни Тарасовни “Локомотив” клуби 300 минг евро жарима тўлашга мажбур қилган. Клуб илгари ҳам ўйинчини ножўя ҳатти-ҳаракати учун муҳокама қилган эди. УЕФА ҳам футболчига интизомий жазо берди, сиёсий ташвиқоти учун энди у 10 та матчда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум этилди, шунингдек, клубнинг бўйнига санкция қўйилди. Воқеа сешанба, 16 февраль куни Стамбул шаҳрида ўтказилган Европа Лигасида “Фенербахча” (0:2) клуби билан бўлган матчда рўй берган эди.

    Бошқа янгиликлар