Футзал бўйича Осиё чемпионатининг чорак финалидан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Ироқ терма жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди, дея хабар беради uff.uz нашри,
Унда 3:0 ҳисоби қайд этилиб, ўзбекистонлик футболчиларнинг ғалабаси билан якунланди.

Голларни Дилшод Раҳматов 18 ва 39-дақиқаларда ҳамда Нодир Элибоевлар 31-дақиқада киритишди. Жуда қийин ўтган ўйинда Ўзбекистон футзалчилари керакли натижага эриршиди ва ҳақли равишда ярим финалга йўл олишди.
Бу эса, ўз-ўзидан Колимбияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига боришимизни англатади. Ҳа, Ўзбекистон термаси бу ишни уддалади.
Олдимизда ярим финал ўйини турибди. Умид қиламиз, термамиз унда ҳам ғалаба қозониб, мухлисларга қувонч улашади.
Футзал, Осиё чемпионати
Чорак финал
Ўзбекистон - Ироқ - 3:0
Голлар: Дилшод Раҳматов (18, 39), Нодир Элибоев (31)
Ўзбекистон: Рустам Умаров, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Константин Свиридов
Захира: Дилшод Ирсалиев, Нодир Элибоев, Феруз Фахриддинов, Даврон Чориев, Жавлон Аноров, Андрей Шлема, Жамолиддин Шарипов, Акмалжон Хазратқулов, Клим Тюгаев
Ироқ: Муҳаммад Нур, Хуссайн Али Муҳаммад, Хасан Ал Жаббор, Рафид Ҳамид, Волид Холид
Захира: Мустафо Бачай, Фирас Муҳаммад, Абулфадҳел Аббос, Салим Файсал, Моҳир Фадхил, Амжад Карим, Умар Сабти, Саиф Абдулмалик
Фото манбаси: https://twitter.com/UzbekistanFF





