АсосийSport

“Локомотив” футболчиси Туркияда Путин сурати туширилган майкани кўрсатди

Москванинг “Локомотив” жамоаси ярим ҳимоячиси Дмитрий Тарасов Европа Лигасинниг нимчорак финалида “Фенербахче” меҳмони бўлди. Учрашувда турклар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан кейин Тарасов либосини ечиб, ичидаги майкада Путин суратини кўрсатиб, майдон бўйлаб ҳаракат қилди. Майкада Путин суратини тагида “Энг хушмуомала президент” ёзуви ҳам бор эди, дея хабар беради lenta.ru нашри. 

Ўйин олдидан мезбон жамоа раҳбарияти мухлислардан футболга сиёсатни аралаштирмаслик кераклигини уқтирганди.

    Бошқа янгиликлар