АсосийJamiyat

Германия, Сингапур, Корея ва Япониянинг етук мутахассислари ўзбек мактаблари учун дарсликлар яратишади

2016-2020 йилларда умумтаълим мактабларида янги дарсликлар яратиш ва нашр этиш юзасидан янги дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш учун тайёргарлик бошланди

UT нашрининг хабар беришича, янги дарсликлар яратишдан олдин тизимга дарс ўтишнинг янги усуллари жорий этилади. Биринчи навбатда аниқ ва табиий фанлар бўйича янги ўқув методологиялари ишлаб чиқилади. Янгилик ўқувчиларнинг ўқув материалларидан унумли фойдаланиб, амалиётда самарали натижаларга эришишига қаратилган.

Янги дастур асосида янги дарсликлар ҳам яратилади. Бу лойиҳани амалга оширишда нафақат ўзбекистонлик мутахассислар, балки Германия, Сингапур, Корея Республикаси, Япония ва яна бир қанча ривожланган мамлакатларнинг ўқув марказлари экспертлари ҳам иштирок этишлари кўзда тутилган.

Янги дарсликлар жорий этилишида замонавий инглиз тили дарсликлари яратилишидаги тажрибалардан фойдаланилади. Янги авлод дарсликлари мавжудларидан тубдан фарқ қилади. Биринчидан, улар ўқитувчи учун методик қўлланмалар билан биргаликда чоп этилади. Иккинчидан, мультимедиали иловалар — электрон иловалар, аудио ва видеоёзувлардан иборат бўлади. Баъзи бир фанлардан иш дафтарлари ҳам илова қилинади.

    Бошқа янгиликлар