Чаққон бекалар таомномасидан!
Зарур масаллиқлар:
1 банка консерваланган қизил ловия, 100 гр. краб таёқчаси, 2 дона помидор, кўкатлар, саримсоқпиёз, майонез, туз, мурч.
Тайёрланиши:
- 1. Краб таёқчаларини майдалаб тўғранг. Консерваланган қизил ловияни сувидан ажратинг.
- 2. Помидорни ўртача катталикда тўғранг. Кўкатларни майдаланг, саримсоқпиёзни эзинг. Барча масаллиқларни аралаштириб, туз ва мурч солинг. Сўнгра майонез қўшасиз. Истакка кўра қуритилган нон бўлаклари ҳам солиш мумкин.
Тайёрланиш вақти: 10 дақиқа.
2 кишилик.





