Канизанинг шов-шувли ўтиши кутилаётган концерт дастури, таваллуд айёми ва тўй оқшомининг баннери тайёр бўлди.
Баннерда Канизани доимгидай ноанъанавий қиёфада кўриш мумкин. Ундан яна бир бор кутилаётган тадбирга аниқлик киритиш мақсадида боғландик. У ҳақиқаттан ҳам саҳнада тўй ўтказмоқчими, ё фикридан қайтдими, бунга куёв қандай рози бўлди, бу ёғини ўзидан билиб оласиз.

— Каниза концерт баннерингиз ҳам тайёр бўлибди, тўйингизни “Истиқлол” саҳнасида ўтказиш фикридан қайтмадингизми?
— Албатта йўқ.
— Бунга куёв ҳам розими?
— Ҳа, зўрға розилик берди, кўндиришим осон кечмади.
— “Ўзбекнаво”-чи?
— Шу “Ўзбекнаво” руҳсат бермаяпти-да...
— Хўш, унда нима қиладиган бўлдингиз?
— Ҳаммаси имконият даражасида бўлади.
— Тўйни ҳамма қатори бирор ресторанда ҳам нишонлашни режалаштирдингларми?
— Ҳа, албатта. Концертдан сўнг.
— Шу куннинг ўзидами?
— Йўқ, кейинроқ. Балки бу тадбирни ҳорижда нишонлармиз... Буни вақт кўрсатади.
— Тўй либосингизни танладингизми? Қанчага тушди?
— Танладим. Ҳозирда уни италиялик дизайнер тайёрламоқда, нархи сир бўла қолсин.
— Кутилаётган тадбирларингизда Омад тилаб қоламиз!





