АсосийSUG'DIYONA

Кейт Мидлтоннинг эгизак фарзанд кутаётгани маълум бўлди

Кембриж герцогиняси Кейт Мидлтоннинг ҳомиладорлиги юзасидан янги тафсилотлар маълум бўлди, деб хабар беради ELLE нашри.

Маълумотларга кўра, Кейт эгизак қиз фарзандларга ҳомиладор. Бу хабар Кенсингтон қасрида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Аввалроқ, Кейтнинг турмуш ўртоғи шаҳзода Уильям хотинининг ҳомиладорлигини  хушламайгина қабул қилгани, у қизи Шарлотта бироз улғайгачгина яна фарзанд кўриш истагида бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Кейт УЗИ текширувидан сўнг дарҳол Уильямга смс-хабар жўнатган. У эса “Хазиллашяпсанми? Биз ҳозир фарзанд кўролмаймиз” дея жавоб берган. Маълумотларга кўра, Кейтнинг ҳомиласи ҳозирда 12 ҳафталик.

Шунингдек, герцог ва герцогиня қироллик қасридан шаҳар ташқарисидаги Анмер-холл қасрига кўчиб ўтиши режалаштирилган.

 

 

 

    Бошқа янгиликлар