Бугун 14-февраль буюк мутафиккир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 533 йиллиги нишонланмоқда. Шу муносабат билан бугун соат 14:00дан бошлаб ташаббускор ёшлар томонидан навбатдаги виртуал акцияга старт берилади.
Шу куни Twitter микроблоглар хизматининг ўзбекистонлик фаол фойдаланувчилари мутафаккир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 533 йиллигига бағишланган #BoburDay ҳештегини жаҳон трендига олиб чиқиш учун ҳаракат бошлайди.
Уларга ўзбек эстрадаси, кино санъатининг ёрқин вакиллари ҳам яқиндан ёрдам беради.






Акцияда барча ижтимоий тармоқларнинг фаоллари #BoburDay ҳештегини ишлатган ҳолда пост қолдириб, иштирок этиши мумкин.





