2016 йилнинг 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.
Суҳбат давомида 19-21 январ кунлари Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган сиёсий маслаҳатлашувларнинг олтинчи раунди ҳамда бошқа учрашув ва музокаралар якунлари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда 2016 йилга мўлжалланган турли даражадаги Ўзбекистон-АҚШ учрашувлари жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.





