Янгиликлардан бехабар қолманг, бекалар!
Зарур масаллиқлар: хамирига: 150 гр. сариёғ ёки маргарин, 1,5 стакандан ун ва сув, 6 дона тухум, туз; кремига: 500 мл. сметана, 1 стакан шакар; глазурь учун: 50 гр. шоколад, 1 чой қошиқ сариёғ, 1 ош қошиқ қаймоқ.
Тайёрланиши: 1. Сувга туз ва бўлакланган маргаринни солиб, оловга қўйинг. Сув қайнаши билан унни солинг. Оловни пасайтириб, аралаштириб турган ҳолда 5 дақиқа қайнатинг. Оловдан олиб, бироз совутинг.
2. Хамирга тухумни битталаб солиб, миксер ёрдамида аралаштиринг.
3. Кондитер қопчаси ёки чой қошиқ ёрдамида хамирни пергамент қоғози жойланган патнисга солиб чиқинг. 200 даражада қиздирилган газ печига қўйинг. 20 дақиқадан кейин ҳароратни 180 даражага тушириб, то пишгунча қолдиринг.
4. Сметанани шакар билан кўпиртиринг. Пишриқларни кремга солиб, эҳтиёт бўлиб қошиқ ёрдамида аралаштиринг.
5. Айлана шаклда қолипга текис қилиб пишириқларни уч қават қилиб териб чиқинг.
6. Эритилган шоколадни сариёғ ва қаймоқ қўшинг-да, сув буғига қўйиб, аралаштиринг. Торт юзини шоколадли глазурь билан безанг. Дастурхонга тортишдан олдин 30 дақиқа музлаткичда қўйинг.
2 соат
6 кишилик.
Манба: www.sugdiyona.uz





