АсосийJamiyat

Euronews телеканалида “Ўзбекистон откриткалари” дастурининг сўнгги эпизодлари намойиш этилди

8 февраль куни “Euronews” телеканалида “Ўзбекистон откриткалари” дастурининг сўнгги эпизоди — Шаҳрисабздаги Оқсаройга бағишланган сони эфирга узатилди, дея хабар беради “Ўзбектуризм” Миллий компанияси матбуот хизмати.

“Ўзбекистон откриткалари” дастурининг якунловчи эпизодида Шаҳрисабздаги машҳур Оқсарой ҳақида сўз юритилди. Бино XIV  асрда барпо этилган бўлиб, Амир Темурнинг ёзга дам олиш қароргоҳи вазифасини ўтаган. Ҳозирги кунга қадар унинг фақатгина икки гумбази устуни сақланиб қолган.

Euronews телеканалида бу сюжетлар трансляцияси жорий йилнинг 14 февралига қадар давом этади. Аввалги эпизодлар кўҳна ва навқирон Самарқанд, Хива, Марғилон ва Риштон шаҳарларига бағишланган эди.

 

    Бошқа янгиликлар