АсосийJamiyat

Миллий боғда Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

Мамлакатимизда Алишер Навоий таваллуд топган кунни байрам сифатида нишонлаш яхши анъанага айланган. Бу йил улуғ шоирнинг 575 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида 9 февраль куни  улуғ бобокалонимиз таваллудининг 575 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, турли вазирлик ва идоралар, ижодий уюшмалар ва жамоат ташкилотлари вакиллари, навоийшунос олимлар, адиб ва шоирлар, маънавият тарғиботчилари, маҳалла фаоллари, ёшлар иштирок этди.

Юртимизда таҳсил олаётган хорижлик талабалар, мумтоз ўзбек адабиёти бўйича изланаётган чет эллик тадқиқотчилар Алишер Навоий рубоийларидан намуналарни ўзбек тилида ўқиди. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артистлар Элмурод Аҳмедов ва Фурқат Ашуралиев ижросида  улуғ бобомиз ғазали асосидаги қўшиқлар янгради. Шоир ҳайкали пойига гуллар қўйилди.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари  Б.Ҳодиев  қатнашди.  

    Бошқа янгиликлар