АсосийDunyo

Лукашенко Белоруссиядаги рақиблари сонини маълум қилди

'Лукашенко Белоруссиядаги рақиблари сонини маълум қилди'ning rasmi

Белорусия Президенти Aлександр Лукашенко мамлакат аҳолисининг аксарияти унга овоз берганига амин ва 500 мингга яқин белоруслар уни президентлик лавозимида кўришни хоҳламасликларини айтди.

"Биз одамлар борлигини билардик, улар жуда кўп эди - ярим миллион. Улар илгари амалдаги президентга овоз беришмаган (тахминан шунча). Aйнан шу нарса сўнгги сайловларда содир бўлган. Aммо буни тушунишингиз керак. 6 миллионга яқин одам амалдаги ҳукуматга, амалдаги президентга овоз берди",–деди Лукашенко пайшанба куни қонунчиликни такомиллаштириш бўйича йиғилишда.

Маълумот ўрнида, жорий йил 11-12 февраль кунлари олтинчи маротаба Бутунбеларусь халқ йиғилиши ўтказилади. 

Йиғилиш илк бор 1996 йилнинг октябрь ойида Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумдан олдин ўтказилган. Ўшандан бери бундай учрашувлар ҳар 5 йилда бир марта ўтказилиб, келгуси беш йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурини тасдиқлайди. 

Бундай учрашувлар 2001, 2006 ва 2010 йилларда Президент сайловларидан бироз олдин ўтказилган. Бешинчи Бутунбеларусь халқ йиғилиши 2016 йилнинг ёзида Президентлик сайловларидан сўнг бўлиб ўтган.

Бошқа янгиликлар