АсосийJamiyat

Бухорода бир вақтнинг ўзида 200 кишига хизмат кўрсатувчи янги вокзал қурилмоқда

1902 йилда қурилган эски Бухоро вокзали ўтган йилнинг ёз ойларида тўлиқ бузилиб, ўрнига янги вокзал қурилиши бошлаб юборилган эди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йуллари" АЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Эски вокзал бир қаватдан иборат бўлиб, ўтган вақт давомида бир неча маротаба қайта таъмирланган бўлсада, кутиш зали ва перон қисмининг кичиклиги боис бир вақтнинг ўзида бор-йўғи 100 нафар йўловчига мослашган эди.
Янги қурилаётган вокзал биноси эса икки қаватдан иборат бўлиб, бир вақтнинг ўзида 200 нафардан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Ундан меҳмонлар учун 1 та VIP зали ҳамда 4 та дам олиш хоналари ўрин олади. Шу билан бирга, навбатчилар, видео кузатув назорати, она ва бола учун махсус хоналар ҳамда тиббиёт пункти, маълумотхона ва буфет ташкил этилади.

Бухоро вокзали жорий йилнинг сентябр ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

 

    Бошқа янгиликлар