АсосийShou-biznes

Актриса Райҳон Уласенова катта гонорар сўраши сабабини айтди

Актриса Райҳон Уласенова роль танлайдиган актрисалардан. Уни ҳозирги кунда суратга олинаётган киноларда кўп ҳам учратавермаймиз.

Бунинг сабабини Райҳон Уласенова “Ҳордиқ” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Раҳматли устозим Марк Вайн "Райҳон сен яхши актрисасан. Шунинг учун имкониятингни очиб берадиган режиссёр билан ишлагин. Яхши сценарий бўлса пулига қарама, аммо сценарийдан кўнглин тўлмаса, гонорарингни шу даражада баланд айтгинки,яқинингга йўлай олмасин", деб маслаҳат берарди. Шу пайтга қадар ўнга яқин фильмларни сценарийси ёқмагани учун қайтардим. Гоҳида бу ишим хатомикан, деб ўйлаб қоламан ва шу заҳотиёқ устозимнинг гапларини эслаб, енгил тортаман”, - деди актриса.

 

    Бошқа янгиликлар