Ишчи номи “Путин” деб номланган фильм съёмкаси 2016 йилнинг баҳор ойларида бошланиши режалаштирилган.
Бу йил Леонардо Ди Каприога "Оскар" мукофоти олиш насиб этадими, йўқми, аммо актёрнинг бошқа орзуси амалга ошиш эҳтимоли мавжуд. Чунки у Владимир Путин образини яратиш орзуси борлигини маълум қилгандан, унинг хоҳиши дарров рўёбга чиқди. Ди Каприо “Путин” картинасида суратга тушишга рози бўлди, фильм продюсери Марк Дэймон.
Фильмни суратга олишга жавобгар бўлган Россиянинг Knights Bridges Entertainment компанияси вакиллари унинг жанрини сиёсий триллер деб белгилашди. Фильмда дунё сиёсати чўққисига чиққан президент Владимир Путиннинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти ёритилади. Съёмка жараёнлари Россия, Америка ва Европада ўтказилиши кутилмоқда. Фильмда қатнашувчи бошқа актёрлар ва режиссёрнинг номи сир тутилмоқда, фақатгина улар бир қатор машҳур актёрлар бўлиши мумкинлиги маълум.
Картина премьераси тахминан 2017 йилнинг баҳор ойларида ўтказилиши белгиланган. Агарда бу йил Ди Каприо “Оскар” мукофотини ололмаса, келажакда фильм премьерасидан кейин мукофотнинг бирор номинацияси ғолиби бўлиш имконияти туғилиши мумкин.





