Республикамиз ҳудудида 2016 йилнинг 1 февралидан 1 мартига қадар «Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқалишига қарши кураш ойлиги» ўтказилмоқда.
Ушбу ойлик доирасида Транспортдаги Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан билан ҳамкорликда 5 февраль куни Тошкент темир йўл транспорт касб-ҳунар коллежида «Биз гиёҳвандликка қаршимиз» мавзусида давра суҳбати ташкиллаштирилди.
Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – мамлакатимизда наркотик воситаларини тарқатиш, сотиш ва истеъмол қилиш ҳолларини олдини олиш, ёшлар орасида наркотик моддаларнинг зарари ва оғир оқибатларга олиб келиши ҳақида ички ишлар ходимлари томонидан тарғибот ва ташвиқот ишларни олиб бориш ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимлари ходимларига ва таълим муассасалари талаба ва ўқувчиларига наркотик воситалари билан боғлиқ бўлган жиноятлар ҳақида тушунчалар бериб, уларни содир этаётган шахсларнинг жиноий фаолиятига чек қўйишга қаратилган.
Гиёҳвандлик бутун дунёда кенг жамоатчиликни ташвишга солаётган энг долзарб муаммолардан ҳисобланади. Зеро, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси жуда юқоридир. Наркотик ва психотроп моддаларни истеъмол қилишнинг ортиши биринчи ўринда оғир касалликлар ва жиноятлар содир этилишининг кўпайишига олиб келади.
Республикамизда гиёҳвандликка қарши кескин кураш кечаётган, зарур амалий-ҳуқуқий чоралар кўрилаётган бир пайтда, гиёҳвандлик воситалари билан ноқонуний муомала қилиш билан боғлиқ жиноятлар камаймаяпти.
Давра суҳбатида Тошкент транспорт прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги Транспортдаги ИИБ Тошкент темир йўл бекатидаги тармоқ ИИБ ходимлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.





