АсосийJamiyat

2015 йилда Ўзбекистонда 1134 нафар фуқаро ойлик ўз вақтида берилмаслигидан шикоят қилган

“...Иш берувчиларга нисбатан 590 дан ортиқ бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилган 515 нафардан ортиқ мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилган...”

Бу рақамлар Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси томонидан соҳага доир ўтказилган матбуот анжуманида тақдим этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси бошлиғи Ботир Шахриёровнинг берган маълумотига кўра, жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик юритувчи субъектларига алоқадор 4 мингга яқин ариза ва шикоятлари кўриб чиқилган, жумладан, иш ҳақини ўз вақтида тўланмаслиги бўйича 1134 та, ноқонуний равишда меҳнат шартномасини бекор қилиш масаласида 679 та, квота ва бўш иш ўринлари тўғрисида тегишли ахборотларни тақдим этмаган ҳолатлар бўйича 1450 та, бўш иш ўринларини яширишга доир 1295 та мурожаатлар кўриб чиқилиб, иш берувчи-мансабдор шахсларга нисбатан тегишли таъсир чоралари қўллаш орқали 2200 нафарга яқин фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, 1700 дан ортиқ ишчиларга 10,5 млрд.сўм иш ҳақи тўлатиб берилган.

    Бошқа янгиликлар