АсосийSport

Афсонавий тўпурар дарвозабон Рожериу Сени фаолиятини якунлади

Бразилиялик афсонавий тўпурар дарвозабон Рожериу Сени фаолиятини расман тугатганлигини маълум қилди. 

Сени 1992 йилдан то шу кунгача “Сан-Паулу” клуби шарафини ҳимоя қилиб келди. Бу вақт давомида Рожериу 1237та расмий ўйинда майдонга тушди. 

Сени уч карра Бразилия чемпиони, уч карра Либертадорес Кубоги ва 2002 йилги Жаҳон чемпиони ҳисобланади. 2008 йилда Сени Бразилияда энг яхши футболчи деб топилган.

Рожерио Сени ФИФА томонидан энг кўп гол урган (131) дарвозабон сифатида тан олинган. 

    Бошқа янгиликлар