“Манчестер Юнайтед” жамоасининг германиялик ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер ноябрь ойида мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномада энг яхши футболчи деб топилди.
Швайнштайгер мухлисларнинг 55 фоиз овозини тўплаган. Ундан кейинги ўринни эса Крис Смоллинг эгаллади. Смоллингга 30 фоиз овоз берилган. Учликни эса 15 фоиз овоз билан Жесси Лингард якунлаб берди.





