“Бавария” жамоаси ҳужумчиси Томас Мюллер Бундеслиганинг энг кўп маош олувчи футболчиси бўлади.
“СЭ” нашри берган хабарга кўра, Мюллер “Бавария” билан шартномасини 2021 йилга қадар узайтирган. Эндиликда Томаснинг йиллик моянаси 8 дан 17 миллион еврогача кўтариладиган бўлди.
Илгари “Бавария”да энг кўп маошни Франк Рибери ва Филипп Ламлар 14 миллион евродан олишар эди.





