“Тошшахартрансхизмат” АК Тошкент шаҳридаги 1-автобус маршрутини узайтирди. Бу ҳақда компания расмий сайти маълумот бермоқда.
Эндиликда 1-автобус Аҳмад Югнакий мавзесидан “Пахтакор” метро бекатигача боради. Маршрутнинг ўртача узунлиги 17 километрдан кўпроқни ташкил этади. Автобус бу масофани 47,5 дақиқада босиб ўтади.
Олдин 1-автобус сўнгги бекати Тошкент универмаги ёнидаги бекат ҳисобланар эди. Шунингдек бу йўналишда қатнаган Isuzu автобуси ўрнига Mercedes-Benz русумли автобус қўйилиши кўзда тутилмоқда.





