Юртимизнинг иқтидорли ярим ҳимоячиларидан бири Зоҳир Пиримов узоқ йиллардан буён “Олмалиқ” шарафини ҳимоя қилмоқда. Бу йил ҳам Пиримов ўз ўйинлари билан жамоанинг ғалабаларига ҳисса қўшди. Хўш, янги мавсум бошида Зоҳир Пиримов фаолиятини қайси жамоада давом эттирмоқчи? Бу ҳақда футболчи “Даракчи.уз” сайтига берган суҳбатида биллириб ўтди.
- “Олмалиқ” билан тузган шартномам якунланиб боряпти. Рости, жамоани алмаштириш вақти келди. Фақатгина, жамоа алмаштирсам, “Олмалиқ”дан кучлироқ бўлган жамоага ўтишим мумкин. Ўртамиёна жамоадан таклиф тушса, буни қабул қилмоқчи эмасман. Шундоқ ҳам “Олмалиқ”даги ишларим яхши кетмоқда. Ҳозирда қатор таклифлар бор. Лекин аввало бу ердаги тақдиримга ойдинлик киритиб олишим ва кейинчалик бир қарорга келишим лозим бўлади, - дейди Пиримов.





