АсосийЖамият

Бугун об-ҳаво ўзгарувчан бўлади

Синоптиклар маълумотига кўра, бугун республика ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, вақт-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.

'Бугун об-ҳаво ўзгарувчан бўлади'ning rasmi

Шамол шарқий йўналишдан ўзгариб, ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 10–12 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кечаси 15–17 даража, кундузи эса 19–21 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида эса об-ҳаво янада беқарор бўлади. Айрим жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шунингдек, қор кўчиши хавфи мавжуд.

Айрим ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли бор.

Шамол шарқий йўналишдан ўзгариб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кечаси 5–10 даража, кундузи 10–17 даражани ташкил этади.

    Бошқа янгиликлар