АсосийЖиноят

Қашқадарёда бозор раҳбари пора билан ушланди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Қашқадарёда бозор раҳбари пора билан ушланди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментиходимлари ўтказган тезкор тадбирда Деҳқонобод туманидаги бозор раҳбарининг мансаб ваколатини суиистеъмол қилгани фош этилди.

Маълум бўлишича, у тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқарога бозор ҳудудида жойлашган, ҳужжатлари расмийлаштирилмаган савдо дўконини сотиш ва кейин унинг номига ўтказиб беришни ваъда қилиб, бу “хизмат” учун 80 млн сўм талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида мансабдор шахс тадбиркордан 6600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Бошқа янгиликлар