Марк Цукерберг ва унинг рафиқаси Присцилла Чан Facebook компаниясидаги акцияларининг 99% ҳайрия мақсадида дунёни яхшилашга йўналтирмоқчи.
"Биз ҳаётимиз давомида қиймати 45 миллиард доллар бўлган Facebook акцияларини келгуси авлоднинг ҳаётини яхшилашга сарфламоқчимиз", — деб ёзади Цукерберг ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Ушбу хабарни Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси қизининг таваллуд топгани муносабати билан ёзиб қолдирди. Цукерберг қизининг исмини Макс дея атади.
Facebook ижтимоий тармоғидан кунора 1,01 миллиард киши фойдаланади, бу эса бир йил олдингидан 14% кўп. Facebook'нинг ҳар ойлик аудиторияси 1,5 миллиард кишини ташкил қилади.





