Германия ҳукумати Суриядаги ғарбий коалицияни қўллаб-қувватлашга ҳамда “Ислом давлати” билан курашга бундесвер миссиясини юборишга қарор қилди.
Der Spiegel журнали маълумотларига кўра, Сурияга 1200 аскар, бир нечта разведкачи «Торнадо» самолётлари ҳамда фрегат юборилади. Мазкур кураш учун Германия чамаси 134 миллион евро сарфламоқчи. Ҳозирча ГФРнинг ҳарбий миссияси бир йил билан чегараланади, аммо ушбу муддатни узайтиришлари ҳам мумкин.
Режаларни амалга ошириш учун Меркель ҳукуматига парламент розилиги керак бўлади. Бундестаг ушбу масалани жума куни муҳокама қилади ва овозга қўяди.
ГФР мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйен Россия билан ўз режаларини бўлишмаслигини маълум қилди.
- Биз олган сурат ва маълумотлар бизнинг коалицияда қолади. Шунингдек, Берлин Башар Асаднинг жангарилари билан ҳам ҳамкорлик қилишдан бош тортмоқда.





