1 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда БМТ, ЙХҲТ, ЮНEСКО ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги масалалари юзасидан фикр алмашилди.





