АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 3,5 мингдан зиёд адвокат фаолият юритмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда 1000 ортиқ адвокатлик тузилмаси томонидан фуқаролар ва юридик шахсларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Адвокатлик тузилмаларида 3,5 мингдан зиёд адвокат фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги нотариат, адвокатура ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари бошқармаси бўлими бошлиғи Азиз Шарофуддинов маълумот берди.

2015 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида фуқароларга 47 мингга яқин оғзаки ҳуқуқий маслаҳат берилди. Жисмоний ва юридик шахсларга юридик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ 80 мингдан зиёд битим тузилган. Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектларига 429 мингдан ортиқ турли ҳуқуқий ҳужжатларни тузишда кўмаклашилди. 
 

    Бошқа янгиликлар