АсосийJamiyat

86% ўзбек аёли ўз ҳаётидан мамнун

“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан “Ўзбекистон аёллари – 2015: ижтимоий ҳолати ва кайфияти” мавзуида ижтимоий сўровнома ўтказди.

Сўровномада иштирок этган 94,3% аёллар ўзларини ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояланган ҳис этишларини таъкидлашди, дея хабар беради "Жаҳон" АА.

94,1% респондентлар ҳаётдаги аниқ мақсадлари борлигини, бу эса уларни ҳар жабҳада фаол бўлишга ундашини маълум қилган.

Тадқиқот ўсиб келаётган авлод тарбиясида аёлнинг ролини 93,1%, ижобий микроиқлим яратишда эса 84,4% дея баҳолади. Бундан ташқари 78,7% сўровномада иштирок этганлар аёлларни оила бюджетига сезиларли ҳисса қўшаётганини таъкидлаган.

97,2% сўровномада иштирок этган аёллар ўзларини бахтли санашларини айтишди. Аксарият ўзбек аёллари (86,1%) ўз ҳаётларидан мамнун.

    Бошқа янгиликлар