Актриса Анжелина Жоли “Ложувард соҳил”фильми промо кампанияси доирасида журналистларга оилавий ҳаёти, саломатлиги ва фарзандлари ҳақида интервью берди. Бу ҳақда “1news.az” хабар бермоқда.
Июнь ойида актриса оғир жарроҳлик амалиётини бошидан кечирган эди. Унинг айтишича, актриса ҳозирда ҳаётида янги давр бошланганини ҳис этмоқда ва кичик оилавий хурсандчиликлардан ҳам бахт ҳиссини туймоқда.
-Баъзан шунчаки уйда қолиб, уй ишларини бажаргим келади. Бунинг сабаби, ҳозирда ўзимни анча улғайганимни ҳис этмоқдаман. Бу ҳаётимдаги бутунлай бошқа давр бошланганини англатади. У чинакам ва оддий оилавий ҳаёт ҳақида”, — дейди актриса.
Анжелина Жоли ва унинг турмуш ўртоғи Брэд Питт фарзандлари билан саёҳатга чиқишни хуш кўради. Юлдузлар сафарларда имкон қадар фарзандларига қулай шароит яратиб беришга ҳаракат қилади. Айни пайтда актриса фарзандлари билан “Камбожа қизининг хотиралари” фильмини суратга олиш учун Камбожага жўнаб кетган. Картинани суратга олиш ишларида актрисага унинг катта ўғли Мэддокс(Болакай асли камбожалик. Актриса уни 2002 йилда асраб олган) ёрдам бермоқда. Жоли ўзининг тиғиз иш режасига қарамай, фарзандларига имкон қадар кўпроқ вақт ажратишга ҳаракат қилади.

“Умид қиламанки, фарзандларим менинг хатоларимни такрорламайди. Мен ёшликдаги бебошликларимга қарамай онам билан яқин муносабатни сақлаб қолганман. Фарзандларим ҳам мен билан шундай яқин бўлишини истардим”, — деди актриса





