“Истиқлол” санъат саройида Ботир Қодировнинг яккахон концерти бўлиб ўтган ва унга айрим сабабларга кўра журналистлар киришига таъқиқ қўйилгани ҳақида хабар бергандик.
Мазкур масала юзасидан “Даракчи” газетаси мухбири хонанданинг маъмури Асрор Исохўжаев билан боғланиб, масалага ойдинлик киритишини сўрадик.
Маъмурнинг айтишича, концертнинг биринчи кунида матбуот ходимларидан бири ноқонуний равишда китоб чиқариб сотган. Бундан хабар топган хонанда жаҳли чиқиб, ойналарни синдириб ташлаган, ОАВ ходимлари концертига киришини истамаган. Шунингдек, у концерт саройи раҳбарига «журналистларни киритмайсиз, биз уларни чақирмаганмиз», деган экан.
Демак рост...
Ушбу савол билан эртаси куни концертни ташкиллаштирган, “Ўзбекнаво эстрада бирлашмаси”, концерт-томоша фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Қобилжон Йўлдошевга мурожаат қилганимизда, у Ботир Қодировнинг ўзи сарой раҳбариятидан журналистларни концертга киритмасликни сўраганини тасдиқлади. Санъат саройи маъмурияти эса, хонанданинг талабини қондиришган.
Шундан кейин биз ҳам хонанданинг маъмурига вазият қандай бўлса шундайлигича ёритишимизни айтдик у эса Ботир Қодировни тарафини ола бошлади. Бу гал продюсер бизни концертнинг учинчи куни, кундузги сеансга таклиф қилиб, кечаги машмашани концертга таклифнома тегмай қолган қўриқлаш хизмати бошлиғи ўйлаб топганини айтди.
Ана холос! Аввалига Ботир Қодиров айбдор бўлганди, энди эса чипта тегмай қолган қўриқлаш хизмати раҳбари!
Хуллас, нима бўлганда ҳам матбуот ходимлари концертга киритилмади (балки бошқа матбуот ходимлари киргандир деган хаёлда қайта сўраганимизда продюсер “ҳеч бир журналист киритилмади!” деб таъкидлади).
Бу масалада хонанданинг маъмури можаро тугамаганлиги, бу борада кейинроқ батафсил маълумот беришлари мумкинлигини айтди...
Ҳозирча маълумот берилгани йўқ...
Шундан сўнг, биз омма учун намойиш этилаётган концерт ва бошқа дастурларда ОАВ вакиллари эркин иштирок этиш ва ёритиш ҳуқуқига эгами? Ушбу мавзудаги савол билан “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг директори вазифасини бажарувчи Мурод Мажидовнинг жавобларини олдик, унинг жавоблари билан “Даракчи”нинг янги сонида танишишингиз мумкин.
Ушбу ҳолат “Истиқлол” санъат саройи қўриқлаш хизмати бошлиғига таклифнома тегмай қолгани сабабли юзага келдими?..
Мазкур айблов юзасидан санъат саройи директори қандай изоҳ берди?..
“Истиқлол” санъат саройи қўриқлаш хизмати бошлиғининг айтишича, Ботир Қодиров саройда йўл қўйган бир қанча тартибларни бузганлиги сабаб жаримага ҳам тортилган. Айнан қандай тартиббузарликлар учун жаримага тортилганини “Даракчи” газетасининг янги сонида ўқишингиз мумкин.
Маълум бўлишича, саройда қайсидир журналист хонанда рухсатисиз китоб савдосини йўлга қўйган, айнан мана шу сабабли хонанда журналистларга чеклов қўйган бўлиши мумкин, деган таҳминлар мавжуд.
Юқорида очиқ қолган саволлар ҳамда ана шу таҳминларга чек қўйиш мақсадида суриштирув ўтказилди, барча тафсилотларни “Даракчи” газетасининг 3 декабрь куни сотувга чиқадиган сонидан ўқиб олишингиз мумкин.
ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!





