АсосийJamiyat

Чироқчидаги қишлоқ врачлик пункти қачон жиҳозланади?

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Чувиллоқ қишлоғида яшовчи Элмирза Умаровнинг таҳририятга қилган мурожаати худди шу саволга ечим топишга ундади.

Фуқаронинг қишлоқ врачлик пункти янги бинога кўчирилганига қарамай, ҳали-ҳануз жиҳозланмагани юзасидан ёзган аризаси Қашкадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Олинган маълумотларга кўра, аризада назарда тутилган "Оқтунли" қишлоқ врачлик пункти таъмирланган ва "Саломатлик-2" лойиҳаси доирасида зарур асбоб-ускуналар билан тўлиқ таъминланган.

Шу билан бирга, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида  қишлоқда тиббий таянч пункти ташкил қилинган бўлиб, унинг асосий вазифаси шифокоргача биринчи ёрдам кўрсатишдан иборат.

Таянч пункт кундалик жиҳоз билан таъминланишга муҳтожлиги боис қишлоқ врачлик пункти мудирига тегишли кўрсатмалар берилган.

 

    Бошқа янгиликлар