Бугунги кунда шаҳарлараро йўловчи ташиш транспортларга GPS қурилмаси ўрнатилган.
Бундан асосий мақсад диспечерлик марказини яратиш ҳамда йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш. Хўш, ушбу қурилманинг йўловчилар хавфсизлигига қандай таъсири бор?
Кўпгина ҳайдовчилар йўлда тез юришади, бу мослама тезликни ва ўз йўналишда ҳаракат қилишни назорат қилиб туради.
Яна ушбу қурилма онлайн режимда транспорт воситасининг қаерга, қандай тезликда қайси йўналишда кетаётгани ҳақида маълумот беради. GPS қурилмасининг “история” деган бўлими мавжуд бўлиб, бу бўлимда мазкур транспорт воситаси бир ой олдин қаерда бўлганлиги ҳақида маълумотлар беради, дея хабар берди “Ўзахбороттранс” МЧЖ бўлим бошлиғи Абдуқаҳҳор Жўраев .





