Ёнғин назорати ходимлари томонидан 417 корхона ва ташкилот, ўқув муассасаларининг ёнғинга қарши ҳолати ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда
Натижада, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузаётган, тегишли кўрсатмаларга риоя қилмаётган 334 раҳбар ҳамда масъул шахс, фуқароларга 31 миллион сўмга яқин жарима солинди. Мавжуд камчиликларни зудлик билан бартараф этиш бўйича туман ҳокимлигига 174, бошқа ташкилотларга 276 ахборотнома, маълумотнома ва тақдимнома киритилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 ноябрда қабул қилинган “Ҳар йили ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 20 ноябрдан бошлаб
мамлакатимизда Ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилмоқда. Ёнғин хавфсизлиги ойлигидан кўзланган мақсад нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, аҳолини ҳушёрлик ва эҳтиёткорликка чорлашдир.





