Тошкент ҳалқа автомобил йўли бўлакларидан бири — Оҳангарон йўлида 26 ноябрь куни бир неча автомобил иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, дея хабар беради Daryo.uz нашри.
Ҳалокат жойидан олинган фотосуратлар Facebook ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳида эълон қилиниб, Telegram орқали тарқатилди.
Фотосуратлардан ҳалокат оқибатида том қисми йўқ бўлиб кетган Дамас, ағдарилган Нексия, шунингдек, пачоқ бўлган Матиз ва Нексия автомобилларини кўриш мумкин.
Маълумотларга кўра, ЙТҲда Лаcетти автомобили ҳам қатнашган.
“Лаcетти ва Нексия ўзаро тўқнашув содир этган, тўқнашув зарбидан Нексия йўлнинг қарама-қарши томонига “учиб” чиққан, Дамасга ва қисман Матизга урилган”, — деб ёзади фойдаланувчилардан бири.
Фойдаланувчилар томонидан қолдирилган ва тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида олти киши ҳалок бўлган, ҳалок бўлганлар орасида болалар борлиги айтилмоқда.
“Беш киши воқеа жойида, яна бир киши 16-шаҳар шифохонасида вафот этган”, — деб ёзади гуруҳ аъзоларидан бири.
Қурбонлардан бири лицейдан қайтаётган ўқувчи қиз бўлгани маълум.
Darakchi.uz мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан ИИВнинг ЙҲХББдан расмий ахборот сўраганимизда, иш терговга оширилгани ва суриштирув ишлари олиб борилаётгани қайд этилди.
Анқиланган ҳолатлар юзасида тез орада маълумот берилишини расмий вакиллардан кутиб қоламиз.








