АсосийJamiyat

Наманганнинг янги ҳокими тўғрисида вилоят сайтига маълумот жойланди

Кеча  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов тавсиясига кўра, Наманган вилоятининг Мингбулоқ тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Хайрулло Бозоров Наманган вилояти ҳокими этиб тайинланди. 

Хайрулло Бозоров 1976 йилнинг 16 январи куни, Наманган вилояти Чортоқ туманида таваллуд топган. 1997 йилда Наманган саноат-технология институтини тамомлаган.

Хайрулло Бозоров меҳнат фаолиятини Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси инспектори лавозимидан бошлаб, Наманган шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғигача давом эттирган.

2005 йилда у фаолиятини Наманган вилояти ҳокимлигининг Ахборот-таҳлил гуруҳи бош мутахассиси, кейинчалик ушбу гуруҳ раҳбарлиги билан давом эттирган.

2007 йилда Хайрулло Бозоров Наманган вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлади.

2008  йилдан у Наманган вилоятининг учта туманига кетма-кет ҳоким этиб тайинланди. Даставвал у Учқўрғон, 2009 йилдан Чуст тумани ва 2014 йилдан Мингбулоқ туманларига раҳбарлик қилган.

    Бошқа янгиликлар