АсосийJamiyat

Намангандаги корхоналарда ишлаб чиқариш ҳажми 36 миллиард сўмга камайди

Кейинги йилларда Наманган вилоятининг ялпи ҳудудий маҳсулотида саноатнинг улуши атиги 11 фоизга яқинни ташкил этди, дейди Президент Ислом Каримов халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида.

Мамлакатимиз миқёсида бу рақам икки баробардан зиёд кўп бўлиб, 25 фоиздан иборат. Шунинг учун ҳам ҳозирги кунда Наманган вилоятининг мамлакатимиз саноатидаги улуши жуда паст даражада – бор-йўғи 2,7 фоиз бўлиб қолмоқда. Бу албатта ҳеч кимни қониқтирмайди. 

Жорий йилда вилоятдаги 10 та йирик саноат корхонасида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 36 миллиард сўмга камайган, аҳоли жон бошига истеъмол товарлари ишлаб чиқариш эса мамлакатимиздаги ўртача кўрсаткичдан 1,7 баробар орқада қолган. 

Энг ёмони, мавжуд корхоналарнинг аксарияти тўла қувват билан ишламаяпти. Бунга эса ишлаб чиқаришга корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш, менежмент ишини тўғри йўлга қўйиш, бу борада замонавий усуллардан фойдаланиш бўйича деярли силжиш йўқлиги сабаб бўлмоқда. Натижада буюртма портфели номига шакллантирилмоқда, бир қатор корхоналарнинг молиявий аҳволи йилдан-йилга ёмонлашмоқда, уларнинг техника ва технологиялари эскилигича қолмоқда.

Бугунги кунда вилоят бўйича 327 та ёки жами саноат корхоналарининг 10 фоизи фаолият кўрсатмаётгани, 16 фоизи эса паст қувват билан ишлаётганини афсус билан қайд этишга тўғри келади. 

    Бошқа янгиликлар