Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Наманган вилояти ҳокими эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддасига мувофиқ Баҳодир Турсунович Юсупов Наманган вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди, унинг ўрнига эса лавозимга Хайрулло Ҳайитбоевич Бозоров тайинланди.





