Куни кеча иш юзасидан актриса Замира Бешимова билан сухбатда бўлдим. Сухбат давомида актриса иложи бўлса битта мавзуда унга кўмак беришимизни сўради.
Актриса ўзининг истагида шундай сўзларни айтди:
“Биласизми, отам вафотларидан сўнг уларнинг қариндошлари билан муносабат узоқлашиб кетган. Улар билан фарзандимни таништиришни, алоқаларни тиклашни ҳоҳлардим. Афсус, бир шаҳарда туриб, улар билан қандай боғланишни билмайман. Балки улар исташар, балки йўқ”.
Нима ҳам дердик, актрисанинг бу истаги амалга ошишига баҳоли қудрат ҳисса қўшишга уруниб кўрамиз. Натижа қандай бўлишини вақт кўрсатади.





