АсосийDunyo

Елизавета IIнинг 90 ёшли юбилейига чипталар сотуви йўлга қўйилди

Буюк Британияда  қиролича  Елизавета II 90 ёшга тўлиши муносабати билан уюштириладиган байрам тантаналарига чипталар сотиш бошланди, деб хабар беради “Газета.ru”

Байрам тантаналари 2016 йилнинг 12-15 май кунлари Виндзор қасрида ўтказилади.  Кечага ташриф буюрган меҳмонлар  хонандалар ва раққосалар, актёр, актрисалар санъатидан баҳраманд бўлишлари мумкин. Тантанада 1,5 мингта санъат вакиллари иштирок этиши режалаштирилган.

Британия қироллик оиласи аъзолари  барча байрам тантаналарида иштирок этишади, қироличанинг ўзи эса  ITV телеканали орқали тўғридан тўғри эфирга узатиладиган сўнгги шоугагина ташриф буюради. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, байрам тантаналари юқори даражада ўтиши учун ҳозирдан тайёргарлик кўрилмоқда.

Биринчи уч кун тантаналри учун чипталар нархи  55 -165, тантаналарнинг охирги куни учун эса 75-195 фунт стерлинггача деб баҳоланган. Умумий ҳисобда 25 мингта чипта сотувга чиқарилиши режалаштирилган. 

    Бошқа янгиликлар