Бу савол Аҳад Қаюмнинг Фейсбук ижтимоий тармоғига юкланган сурати сабабли юзага келди. Суратда бу икки ижодкор гўё узоқ сафарга бирга отлангандай. Аслида-чи, ушбу сурат ортидаги сир нимада?
Ушбу саволга жавоб олиш учун суратдаги ижодкорлар билан боғландик.
Зарина Низомиддинова, актриса: — Аслида бу сурат клип жараёнидан олинган. Буни шахсий ҳаётга ҳеч қандай алоқаси йўқ, биз ҳаётда шунчаки ҳамкасблармиз.
Аҳад Қаюм: — Ушбу сурат Беҳзод Баҳромовнинг “Севги кўчаларида” клипини суратга олиш жараёнида олинган. Одатда “Фейсбук”даги саҳифамда ижодимдаги лавҳалардан суратлар жойлаштириб бораман. Бу суратнинг ҳам шахсий ҳаётимга ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Таҳририятдан: Одамларда турли фикрлар уйғонмаслиги учун санъаткорларимиз суратларни интернетга жойлаётганда уларнинг остига шарҳ қолдиргани мақсадга мувофиқ бўлармиди?!





